» » Нуронийлар эъзозимизда!

Нуронийлар эъзозимизда!

Написал admin
//
12 oktabr 2015
//
//

Нуронийлар эъзозимизда!

Бугун Наманган санъат коллежида “Кексалар ўгити ёшлар тарбиясининг мустаҳкам асосидир!” лойихаси доирасида “Нуронийлар эъзозимизда!” мавзусида  ўсиб келаётган ёш авлод қалбида ёши катта, кекса инсонларга ҳурмат туйғуларини шакллантириш  ёшларни хар томонлама соғлом этиб тарбиялаш, ёшларда оила ва маҳаллага бўлган эътиборни кучайтиришмақсадида навбатдаги давра суҳбати ташкил этилди.

Нуронийлар эъзозимизда!

Тадбирни Н.Юсупова  Наманган  санъат коллежи директори очиб бериб, ўз сўзида мустақиллик йилларида қўлга киритган шонли ютуқларимизнинг мазмун моҳиятини ёшларга кенг тушунтириб, ҳар бир ёш қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантиришни,  юртимизда ёшларга бўлган эътибор давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бири эканлигини кенг тарғиб этиш хусусида гапирди, келган меҳмонларга ўзининг миннатдор-чилигини билдириб, сўз навбатини Ш.Турсунов “Яхёҳон-тўра” жоъме масжиди имом ҳатибига берди.

Нуронийлар эъзозимизда!

Ш.Турсунов “Яхёҳон-тўра” жоъме масжиди имом ҳатиби сўзга чиқиб,  ёшларнинг маънавий савиясини янада ошириш, уларда кексаларга бўлган эътибор, ҳурмат туйғуларини кучайтири орқали уларни келажакда ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш, хусусида батафсил маълумотлар берди.

Лойиҳа  раҳбари С.Сулаймонова сўзга чиқиб,  “Кексалар ўгити ёшлар тарбиясининг мустаҳкам асосидир!” грант лойиҳаси мақсад вазифалари тўғрисида тўлиқ маълумотлар бериб ўтди.

Нуронийлар эъзозимизда!

Тадбир давомида психологик маслаҳат маркази томонидан ижтимоий психологик сўровномалар, психологик тренинглар ўтказилди, оилавий муносабатларни акс эттирувчи видеороликлар намойиш этилиб, тадбир иштирокчилари ва мутахассислар томонидан мухокама этилди. “Наманган ёшлар маркази” томонидан ёшларга услубий қўлланмалар, буклетлар тарқатилди.

 

Нуронийлар эъзозимизда!

 Маъмуржон ЭРГАШЕВ

 

скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Комментариев пока еще нет. Вы можете стать первым!

Добавить комментарий!

Bizning yoshlar

Hozir saytimizda

DLE
Hozir saytda: 17
A'zo: 2
Mehmon: 15
Charlesbync LKUPedro1702788

Biz "Facebook"da

Iqtiboslar

Yutganing o'zingniki, chaynaganing gumon. Cho'lpon

Qaysi to`garakka ovoz berasiz?

Fatal error: [] operator not supported for strings in /var/www/vhosts/namyom.uz/httpdocs/index.php on line 303