» » Наманганда ёш тадбиркорлар республика форумининг вилоят босиқичи бўлиб ўтди

Наманганда ёш тадбиркорлар республика форумининг вилоят босиқичи бўлиб ўтди

Написал admin
//
02 iyul 2016
//
//

Форумнинг вилоят босқичи жорий йилнинг 2 июль куни “Наманган ёшлар марказида” ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан иштирокчилар билан давра суҳбати тарзида ташкил этилди. Мазкур давра суҳбатлари кенг жамоатчилик вакиллари ва ҳудудий соҳа мутахассислари, етакчи тадбиркорларни жалб қилган ҳолда амалга оширилди. Давра суҳбатлари якунида ёш тадбиркорлар бизнес форумининг ҳар бир вилоятдан 10 нафаргача Республика бизнес форуми иштирокчилари аниқланди ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга оид вилоят таклифлар жамланмаси шакиллантирилди. Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, Бизнес форум иштирокчилари - 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган тадбиркорлар; - ўз тадбиркорлик фаолиятига эга бўлган ҳамда мазкур соҳада камида бир йил тажрибага эга бўлганлар; - мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, корхонани рўйхатдан ўтказишда қўшимча имтиёзлар, солиқ имтиёзлари ва тижорат банкларидан кредит олиш тартиби, ишлаб чиқарилган товарлар экспорти борасида янги таклифларга эга бўлиши керак; - ижтимоий фаол, киришимли, тақдимот кўникмаларига ва таҳлилий фикрлаш қобилиятига эга бўлиши керак; -ўз фаол фуқаролик позициясига эга ҳамда ёшлар тадбиркорлигига бефарқ бўлмаслиги лозим. Лойиҳа уч босқичда амалга оширилади. Ёш тадбиркорлар форумининг тарғибот-саралаш босқичи: Ёш тадбиркорлар форумининг вилоят босқичи: Ёш тадбиркорлар форумининг Республика босқичи: Бизнес форумнинг Республика босқичи август ойида ташкил қилинади. Республика ёш тадбиркорлар бизнес форумига ҳудудлардан 10 нафардан иштирокчилар ҳамда Республика давлат ва жамоат бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг масъул ходимлари жалб қилинади. Бизнес форум доирасида кичик бизнесга оид турли шўъбаларда амалий машғулотлар, учрашувлар, маҳорат дарслари, саёҳатлар ва очиқ давра суҳбатлари ўтказилади.

Ҳумоюнмирзо АБДУЛЛЕВ

Маъмуржон ЭРГАШЕВ

Наманганда ёш тадбиркорлар республика форумининг вилоят босиқичи  бўлиб ўтди

 

Наманганда ёш тадбиркорлар республика форумининг вилоят босиқичи  бўлиб ўтди

 

Наманганда ёш тадбиркорлар республика форумининг вилоят босиқичи  бўлиб ўтди

 

Наманганда ёш тадбиркорлар республика форумининг вилоят босиқичи  бўлиб ўтди

 

 

 

скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Комментариев пока еще нет. Вы можете стать первым!

Добавить комментарий!

Bizning yoshlar

Hozir saytimizda

DLE
Hozir saytda: 17
A'zo: 4
Mehmon: 13
MonikaCaviness 1994.platoneizMa makar.1975n6Ma Charlesbync

Biz "Facebook"da

Iqtiboslar

Hechdan ko'ra kech. Tit Liviy

Qaysi to`garakka ovoz berasiz?

Fatal error: [] operator not supported for strings in /var/www/vhosts/namyom.uz/httpdocs/index.php on line 303