» » » Ўзбекистон Олий мажлиси қуйи палатаси айрим қонун ҳужжатларига тузатишларни маъқуллади

Ўзбекистон Олий мажлиси қуйи палатаси айрим қонун ҳужжатларига тузатишларни маъқуллади

Написал admin
//
14 iyul 2016
//
//

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси аъзолари 2016-йил 13-июлда ўтказган навбатдаги мажлисида “Ветеринария тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама этдилар.

Қонун лойиҳаси ветеринария соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларини янги таҳрирдаги “Ветеринария тўғрисида”ги қонун нормаларига мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилди.

Депутатлар фикрига кўра, таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги зиддиятларни бартараф этишга, шунингдек ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари нормаларида қўлланилган атама ва тушунчаларнинг бир хил қўлланилишини таъминлашга хизмат қилади.

Қуйи палата аъзолари, шунингдек, “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини муҳокама этганлар. Ушбу тузатишлар махсус ва ҳуқуқий масалаларни ўз ичига олган ўқув дастурига мувофиқ суд экспертларининг малакасини ҳамда ҳуқуқий билимларини вақти-вақти билан оширишнинг ягона тизимини жорий этишга қаратилганлиги таъкидланди.

Булардан ташқари, Қонунчилик палатаси мажлисида “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунларга, Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳалари кўриб чиқилган.

Баҳс-мунозаралар натижаларига кўра, депутатлар ушбу қонун лойиҳаларини концептуал жиҳатдан маъқуллаб, уларни биринчи ўқишда қабул қилишган.

Manba: kun.uz

скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Комментариев пока еще нет. Вы можете стать первым!

Добавить комментарий!

Bizning yoshlar

Hozir saytimizda

DLE
Hozir saytda: 6
A'zo: 3
Mehmon: 3
RobertBob alibert.695rMa Charlesbync

Biz "Facebook"da

Iqtiboslar

Aflotun do'st, lekin haqiqat ulug 'roqdir. Arastu

Qaysi to`garakka ovoz berasiz?

Fatal error: [] operator not supported for strings in /var/www/vhosts/namyom.uz/httpdocs/index.php on line 303