» » Yosh tadbirkorlarni qo`llab-quvvatlash konsultativ markazi konseptsiyasi

Yosh tadbirkorlarni qo`llab-quvvatlash konsultativ markazi konseptsiyasi

Написал admin
//
20 mart 2014
//
//

"Наманган ёшлар маркази” қошида ташкил этилган

"Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш” тўгараги

КОНЦЕПЦИЯСИ

"Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш” тўгараги тадбиркорлик билан шуғулланишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ёшларга тадбиркорликни бошлаш, уни амалга ошириш бўйича дастлабки сабоқларни бериш, уларнинг фаолиятини тўғри йўналтириш, уларга давлатимиз томонидан тадбиркорлар учун яратилаётган кенг имкониятлар ва ҳуқуқий кафолатлар борасида билим ва кўникмаларни бериш, ёш тадбиркорларга берилаётган кредитлар ва микрокредитларни олиш, ундан тўғри фойдаланиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, шу билан бирга ёш тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни аниқ мақсадлар йўлида бирлаштириш ва тарбиялаш, уларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларни шакллантириш мақсадида ташкил этилди.

Тўгарак ўз олдига қуйидаги вазифаларни қўяди:

- ёшларга тадбиркорлик асослари бўйича бошланғич билимлар бериш, уларнинг бизнес тажрибаларини оширишларига кўмаклашиб бориш;

- ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши, ижтимоий фаоллигини оширишга кўмаклашиш;

- ёшларга бугунги кунда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг моҳияти ва давлат дастурларини тушунтириш;

- таъсис хужжатлари тайёрлашда кўмаклашиш;

- ёш тадбиркорлар учрашувларни ташкил этиб, уларнинг ўзаро тажриба алмашишларига кўмаклашиш;

- бизнес режа ишлаб чиқишда кўмаклашиш;

- тадбиркорликка оид адабиёт, ўқув қўлланма билан таъминлаш;

- янги иш бошловчи ёшларга бизнес олди маслаҳатлар ва тавсиялар бериш;

- тадбиркор ёшларни излаб топиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳамкор ташкилотлар билан тадбиркорликни барча йўналишлар бўйича "Энг яхши бизнес лойиҳалар”, "Ёш тадбиркор - юртга мададкор”, "Ёш тадбиркор-келажакка ройдевор” каби кўрик-танловларни ўтказиш, лойиҳа ғолибларни аниқлаш, уларнинг бизнес режаларини амалга ошириши учун консалтинг хизматларини ташкил этиш ва кредит сармоялари ажратилишига кўмаклашиш;

- ёшларимиз учун ватан туйғуси, миллий ўзликни англаш, маънавий жасорат борасида кўзга кўринган бизнес соҳаси вакиллари, ишлаб чиқариш усталари, илғор фермерлар ҳаёти ва фаолиятидан ибрат олиш ҳамда улар иштирокида маҳорат дарслари ташкил этиш;

- бизнесга оид маълумот ва ахборотлар билан таъминлаш;

- шартнома тузиш йўл-йўриқлари билан таништириш;

- ёшларга тадбиркорлик фаолияти бўйича ўз фаолиятларини бошлашларига кўмаклашиш орқали улар ўртасида янги-янги иш ўринлари яратилишига эришиш ҳамда бунинг натижасида ахоли турмуш шароитини яхшилаш.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Комментариев пока еще нет. Вы можете стать первым!

Добавить комментарий!

Bizning yoshlar

Hozir saytimizda

DLE
Hozir saytda: 13
A'zo: 3
Mehmon: 10
makar.1975n6Ma Charlesbync JacintoMccool30

Biz "Facebook"da

Iqtiboslar

Dunyodagi eng sergap odamlar bekorchilardir. Pavlenko

Qaysi to`garakka ovoz berasiz?

Fatal error: [] operator not supported for strings in /var/www/vhosts/namyom.uz/httpdocs/index.php on line 303