» » Дунёнинг энг қимматбаҳо брендлари маълум қилинди

Дунёнинг энг қимматбаҳо брендлари маълум қилинди

Написал Abrorbek
//
09 iyun 2017
//
//

Дунёнинг энг қимматбаҳо брендлари рейтингини беш IT-компания бошқарди: Google, Apple, Microsoft, Amazon ва  Facebook. Энг қимматбаҳо брендлар топ-10 рўйхатини тақдим этган Британиянинг Kantar Millward Brown компанияси ҳисоб-китобларининг натижалари шундан далолат бермоқда. Тадқиқот якунларига оид маълумот компания матбуот релизида тақдим этилди.

The BrandZ Global Top 100 бешлигидаги брендларнинг умумий қиймати рейтингдаги барча иштирокчилар сонининг 25 фоизини ташкил қилади.

Манбага кўра, етакчи бренд - Google 245,6 миллиард долларга баҳоланган, бу бир йил аввалги натижадан 7 фоизга кўп. Apple ўз қийматини 3 фоизга ошириб, 234,7 миллиард долларга баҳоланди. Microsoft нархи эса 18 фоизга ошиб, 143,2 миллиард долларни ташкил қилди. Энг катта ўсиш кўрсаткичлари Amazon томонидан қайд қилинди: бир йил ичида бренд қиймати 41 фоизга ошди. Facebook бренди баҳоси эса 27 фоизга ошди.

Ўнталикдан шунингдек Американинг AT&T, Visa телекоммуникацион компаниялари, Хитойнинг Tencent IT-компанияси (WeChat мессенжери эгаси), IBM ва McDonald’sкомпаниялари ўрин олган.

Биринчи марта рейтингда пулли телевидение операторлари пайдо бўлди: Comcast(23-ўрин), YouTube (65-ўрин), HP (76-ўрин), Salesforce (Force,com ва Database,com; 90-ўрин), Netflix (92-ўрин), шунингдек Snapchat (93-ўрин) ва Sprint телеком-провайдери (96-ўрин).

 

Manba: kun.uz

скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Комментариев пока еще нет. Вы можете стать первым!

Добавить комментарий!

Bizning yoshlar

Hozir saytimizda

DLE
Hozir saytda: 6
A'zo: 2
Mehmon: 4
Charlesbync RandallGer

Biz "Facebook"da

Iqtiboslar

Qaysi to`garakka ovoz berasiz?

Fatal error: [] operator not supported for strings in /var/www/vhosts/namyom.uz/httpdocs/index.php on line 303