» » КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!

КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!

Написал admin
//
15 mart 2017
//
//

КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!

“Наманган ёшлар маркази” ташаббуси билан вилоят Ахборот ресурс маркази билан ҳамкорликда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида “Китоб – сеҳрли олам!” мавзусида китоб байрами ташкил этилди.

Ёшларнинг катта қизиқишига сабаб бўлган тадбирни “Наманган ёшлар маркази” ҳодими Ҳожиакбар Паттаев очиб, китобнинг инсон маънавий оламини бойитишдаги чексиз аҳамияти хусусида тўхталди ҳамда юртимизда соҳа ривожида халқаро меъёрлар асосида тизимли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида эътироф этди.

Лойиҳа доирасида вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларининг Ахборот ресурс марказлари томонидан ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналарини ўзида жамлаган китоблар кўргазмаси йиғилганларга намойиш этилди. Айниқса бадиий ва болалар адабиётига оид аудио шаклидаги электрон китоблар барчанинг эътиборини қозонди.

Кенг қамровли ўтган мазкур лойиҳа ёшларни турли ахборот ҳуружларидан асраш, китобга бўлган муҳаббатини ошириш орқали келгусида баркамол бўлиб улғайишларига кўмаклашишда муҳим бўлди.

Китоб тантанасида Учқўрғон туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларидан Усмонова Гуласал, Холмирзаева Мубина, Қамбарова Дилибохонлар шеърий ижод махсуллари билан иштирок этгани чин маънода барчанинг олқишларига сазовор бўлди.

Кун давомида ташкил этилган тадбирда 500 нафардан ортиқ таълимнинг барча қатлами вакилларидан иборат ёшлар шу жумладан, уюшмаган ёшлар вакиллари янги чоп этилган китоблар билан танишиш имкониятига эга бўлди.

КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!
КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!
КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!
КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!
КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!
КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!
КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!
КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!
КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!
КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!
КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!
КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!
КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!
КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!
КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!
КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!
КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!
КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!
КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!
КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!
КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!
КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!
КИТОБ – СЕҲРЛИ ОЛАМ!

Ислом МАҲКАМОВ

“Наманган ёшлар маркази” қошидаги

“Ёш журналистлар” тўгараги аъзоси

 

Фото муаллифи: Фозилбек

"Медиа маркази" фаоли 

 

скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Комментариев пока еще нет. Вы можете стать первым!

Добавить комментарий!

Bizning yoshlar

Hozir saytimizda

DLE
Hozir saytda: 17
A'zo: 2
Mehmon: 15
Charlesbync LKUPedro1702788

Biz "Facebook"da

Iqtiboslar

Qaysi to`garakka ovoz berasiz?

Fatal error: [] operator not supported for strings in /var/www/vhosts/namyom.uz/httpdocs/index.php on line 303