» » Биз ёшлар диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз

Биз ёшлар диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз

Написал admin
//
26 aprel 2017
//
//

Замон шиддат билан ривожланаётган бир паллада огоҳ бўлиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимизга айланмоқда. ОАВлари, интернет сайтлари ҳамда теле-экран орқали барчамиз дунёда нима воқеалар содир бўлаётганини англаб ҳис қилиб ҳаёт кечираяпмиз. Бугун одамларга “Диний экстремизм” ва “Терроризм” каби тушунчалар ёд эмас. Улар бу сўзнинг маъноси, мазмуни ва ҳатари ҳақида яхшигина маълумотларга эга бўлиб улгуришди. Шундай бўлсада, бундай ёмон иллатларга қарши курашишни, маънавий-маърифий тадбиларни кўпайтириш ва жадаллаштиришни замоннинг ўзи талаб этмоқда.

 

Айнан “Диний экстремизм” ҳамда “Терроризм”га қарши курашиш, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий оламини бойитиш, улар қалбида Ватанга бўлган муҳаббат туйғуларини янада мустаҳкамлаш мақсадида  жорий йилнинг 26-апрел куни Наманган муҳандислик технология институти фаоллар залида “Биз ёшлар диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Наманган шаҳридаги “Абу Ҳанифа” жоме масжиди имом ҳатиби Шукуруллоҳон Турсунов,  Тарих фанлари номзоди доцент Зафаржон Юсупов, “Енгил саноат технологияси” факультети декани мовини Икромжон Исмоилов, “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти етакчиси Равшан Мавруловлар иштирок этиб глобал ва долзарб бўлган ушбу мавзу юзасидан маърузалар ўқишди.

Шунингдек, “Диний экстремизм офатлар ўчоғи” ноли видеоролик талабалрнинг эътиборига ҳавола этилди. Тадбир сўнгида талабалр ўзларини қизиқтирган саволларига мутахссислардан атрофлича жавоблар олишди.

 

Маъмуржон ЭРГАШЕВ

 

 

 

 

 

 

скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Комментариев пока еще нет. Вы можете стать первым!

Добавить комментарий!

Bizning yoshlar

Hozir saytimizda

DLE
Hozir saytda: 16
A'zo: 3
Mehmon: 13
Bengerdpex MonikaCaviness 1994.platoneizMa

Biz "Facebook"da

Iqtiboslar

Insonni qidiryapman. Diogen

Qaysi to`garakka ovoz berasiz?

Fatal error: [] operator not supported for strings in /var/www/vhosts/namyom.uz/httpdocs/index.php on line 303