» » Ёшларни таҳдидлардан асрайлик!

Ёшларни таҳдидлардан асрайлик!

Ёшларни таҳдидлардан асрайлик!

“Наманган ёшлар маркази” томонидан жойларда ёшларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиш, таҳлил этиш ҳамда тегишли мониторингини амалага ошириш мақсадида 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили муносабати билан амалий мулоқотлар ва учрашувларни ташкил этишда давом этмоқда.

Бугун Чортоқ тиббиёт коллежида 200 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирокида “Ёшларни таҳдидлардан асрайлик!” мавзусида тадбир ўтказилди.

Давра суҳбатини коллеж ўқитувчиси Ҳакимов Ҳамидулло очиб берди. Тадбир аввалида “Тинчлик улуғ неъмат” номли шукроналик ҳиссига йўғрилган видеоролик намойиш этилди.

Давра суҳбатида соҳа мутаҳассислари эрта турмушнинг салбий оқибатлари, диний экстремизм таҳдидлари, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш хусусида фикр-мулоҳазалар берди.

Учрашув қизғин савол-жавоб, психологик қизиқарли ўйинлар ҳамда фикр мулоҳазаларга бой тарзда самарали бўлди.

Тадбир якунида коллежнинг “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилот етакчиси Юсупов Жаҳонгир: “Тадбир кенг қамровли долзарб мавзулар асосида ташкил этилгани аҳамиятли бўлди. Келгусида бу каби учрашувларни кўпроқ ўтказсак мақсадга мувофақ бўларди” деб ўз фикрларини билдиргани бизни қувонтирди.

Лойиҳа вилоятимизнинг энг чекка ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда!

 Ёшларни таҳдидлардан асрайлик!
Ёшларни таҳдидлардан асрайлик!
Ёшларни таҳдидлардан асрайлик!
Ёшларни таҳдидлардан асрайлик!
Ёшларни таҳдидлардан асрайлик!

Ҳожиакбар ПАТТАЕВ

 

 

скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Комментариев пока еще нет. Вы можете стать первым!

Добавить комментарий!

Bizning yoshlar

Hozir saytimizda

DLE
Hozir saytda: 14
A'zo: 3
Mehmon: 11
Bengerdpex MonikaCaviness 1994.platoneizMa

Biz "Facebook"da

Iqtiboslar

Donishmadlik fanlarning eng anigi. Arastu

Qaysi to`garakka ovoz berasiz?

Fatal error: [] operator not supported for strings in /var/www/vhosts/namyom.uz/httpdocs/index.php on line 303