» » Диний экстремизм ва терроризм – тараққиёт кушандаси!

Диний экстремизм ва терроризм – тараққиёт кушандаси!

Диний экстремизм ва терроризм – тараққиёт кушандаси! 

Шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги глобаллашув жараёнида эртанги кунимизнинг эгалари бўлган ёшларимизнинг маънавий иммунитети ҳар қачонгиданда юксакроқ бўлишини замоннинг ўзи тақозо этмоқда.  Дунёнинг айрим ҳудудларида содир бўлаётган хунрезликлар масаланинг нечоғлик жиддийлитгидан далолатдир.

Шукроналар бўлсин юртимиз тинч осмонимиз мусаффо. Мана шу фарофон кунларимизга нисбатан ёшларимизда шукроналик туйғуларини янада ўстириш, гиёҳвандлик, диний экстремизм, терроризм каби офатларнинг олдини олиш мақсадида Наманган муҳандислик-педагогика институтида “Диний экстремизм ва терроризм – тараққиёт кушандаси!”  номли давра суҳбати ўтказилди.

Юқори самарага эришган мазкур тадбирда Мусулмонлар идораси Наманган шаҳар вакили Мусохон Аббоситдинов, институтнинг маънавий – маърифий ишлар бўйича проректори Ғофуржон Шерматов, бўлим мудири Жаҳонгир Нодиров, “Диншунослик” фани ўқитувчиси Ҳалимжон Жўраев ҳамда “Наманган ёшлар маркази” ҳодими Ҳожиакбар Паттаев иштирок этдилар.

Аввалига пуч вадалар манфур ғоялар домига интилиб, диний экстремистик гуруҳларга алданиб қўшилиб қолган ғўр ёшларнинг аянчли тақдирини гавдалантирган “XXI аср фитнаси” номли видеофилм намойиш этилди.

Шундан сўнг сўзга чиққан соҳа мутаҳассислари ёшлар ўртасига турли таҳдидларга қарши туришда нималарга аҳамият бериш лозимлиги ҳамда салбий иллатларнинг ғайғули оқибатлари ҳақида атрофлича тушунтириб ўтдилар.

Тадбир сўровономалар, очиқ мулоқот ва ўзаро савол – жавоб тарзида қизғин ташкил этилгани айниқса самарали бўла олди.

Тадбир якунида музокара учун сўз олган мазкур институтнинг “Технология” факультети 13-МТ-16 гуруҳ талабаси Қурбонов Сирожиддин: “Бугунги тадбирдан ўзим учун кўп муҳим билимлар олдим, ўйлайманки, келгусида турли таҳдидларни олдини олишимизда бу билимлар ас қотишига ишонаман. Бунинг учун барча меҳмонларга катта раҳмат айтаман!” дея ўз фикрларини билдирди.

Диний экстремизм ва терроризм – тараққиёт кушандаси!
Диний экстремизм ва терроризм – тараққиёт кушандаси!
Диний экстремизм ва терроризм – тараққиёт кушандаси!
Диний экстремизм ва терроризм – тараққиёт кушандаси!
Диний экстремизм ва терроризм – тараққиёт кушандаси!
Диний экстремизм ва терроризм – тараққиёт кушандаси!
Диний экстремизм ва терроризм – тараққиёт кушандаси!

Ҳожиакбар ПАТТАЕВ

 

 

 

 

скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Комментариев пока еще нет. Вы можете стать первым!

Добавить комментарий!

Bizning yoshlar

Hozir saytimizda

DLE
Hozir saytda: 21
A'zo: 3
Mehmon: 18
Charlesbync evlikov.rodionMa CharlesZef

Biz "Facebook"da

Iqtiboslar

Sen pashshadan fil yasamoqchimisan? Lukian

Qaysi to`garakka ovoz berasiz?

Fatal error: [] operator not supported for strings in /var/www/vhosts/namyom.uz/httpdocs/index.php on line 303