» » “Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма беш йиллиги” китоб-альбоми нашрдан чиқди

“Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма беш йиллиги” китоб-альбоми нашрдан чиқди

Написал admin
//
30 avgust 2016
//
//

Яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз айёмимиз – Мустақиллик байрами арафасида “Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма беш йиллиги” номли янги китоб-альбом нашрдан чиқди.
Маълумки, мустақил, озод, тинч ва фаровон яшаш дунёдаги барча халқлар учун энг муқаддас, энг буюк ва қадрли неъмат, ўз мамлакати, ўз тақдирига эга бўлиш ҳуқуқи энг олий саодатдир.
Чорак аср муқаддам ўзбек халқи асрлар давомида интилиб келган ана шундай эзгу ва юксак орзусига эришди. 1991 йил 31 август куни Олий Кенгашнинг навбатдан ташқари сессиясида Президент Ислом Каримов мамлакатимиз мустақиллигини эълон қилди. «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Дунё харитасида янги мустақил, суверен давлат – Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлди.
Ватанимиз йигирма беш йиллик мустақил тараққиёт йўли давомида – тарихан қисқа муддатда асрларга тенг масофани босиб ўтди. Истиқлол йилларида мамлакатимиз, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси тубдан ўзгарди. Бугунги Ўзбекистон – бу жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлган, жадал ривожланаётган ҳуқуқий демократик давлат, халқаро майдондаги нуфузи ва ўрни йил сайин мустаҳкамланиб, интеллектуал ва иқтисодий салоҳияти тобора юксалиб бораётган замонавий мамлакатдир.
Юртимизнинг мустақиллик даврида босиб ўтган мураккаб ва айни вақтда шарафли йўли ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу альбомдан ўрин олган таҳлилий мақола ва фотосуратлар мамлакатимизда амалга оширилган ва оширилаётган, кўлами ва миқёсига кўра бениҳоя улкан ишлар, халқимизнинг оғир синов ва қийинчиликларни мардона енгиб, янги ҳаёт, янги жамият бунёд этишда қўлга киритаётган юксак ютуқ ва марраларини ёрқин ифода этиши билан айниқса эътиборлидир.
Альбом Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мухтасар сўзбошиси билан очилади. Мазкур сўзбошида, жумладан, шундай фикрлар таъкидланади:
“Мустақиллик биз учун ҳаётимизнинг маъно-мазмунини бутунлай ўзгартирган, тарихимизда янги саҳифа очган буюк воқеа бўлиб, Ватанимизни, халқимизни эски мустабид тизим кишанларидан озод қилгани, миллий демократик давлат қуриш, барча мамлакатлар ва халқлар билан тенг бўлиб, фаровон ҳаёт барпо этиш йўлини очиб бергани билан қадрли ва мўътабардир.
Айнан мустақиллик топталган қадриятларимизни, дину диёнатимизни, ору номусимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш, халқимизнинг орзу-интилишларига, миллий манфаатларига жавоб берадиган келажагимизни қуриш йўлини очиб бергани билан тарихимизда абадий сақланиб қолажак”.
Китоб-альбом “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!”, “Келажакка интилган мамлакат”, “Даврни белгилаб берган инсон”, “Суратларда акс этган юрт ҳаёти” сингари бўлимлардан иборат. Матнлар ўзбек, инглиз ва рус тилларида берилган.
Ўйлаймизки, юртимизнинг етакчи ижодий кучлари иштирокида тайёрланган, юксак полиграфик сифат ва кўркам дизайн асосида нашр этилган мазкур китоб-альбом мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллик шонли санасига муносиб совға бўлади.

ЎзА
Манба: uza.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Комментариев пока еще нет. Вы можете стать первым!

Добавить комментарий!

Bizning yoshlar

Hozir saytimizda

DLE
Hozir saytda: 11
A'zo: 1
Mehmon: 10
selenacz18

Biz "Facebook"da

Iqtiboslar

Yutganing o'zingniki, chaynaganing gumon. Cho'lpon

Qaysi to`garakka ovoz berasiz?

Fatal error: [] operator not supported for strings in /var/www/vhosts/namyom.uz/httpdocs/index.php on line 303