» » ҚИЗИҚАРЛИ ИНСОН БЎЛИШ СИРЛАРИ

ҚИЗИҚАРЛИ ИНСОН БЎЛИШ СИРЛАРИ

Написал admin
//
30 mart 2017
//
//

ҚИЗИҚАРЛИ ИНСОН БЎЛИШ СИРЛАРИ


Сизга ҳамма қизиқишини истайсизми? Сиз билан ўртоқлашишларини, кўнгилдан суҳбат қуришларини ҳоҳлайсизми? Бугунги суҳбатимиз айнан шу мавзуда. Агар эътиборсиз қолиш жонингизга теккан бўлса, маслаҳатларимизга амал қилинг. Тез орада атрофингизда кўпаяётган дўстларингизни кўриб, дилингиз яйрайди.

Маслаҳатлар:
1. Ўзингизга ишонинг. Ўзига ишонган одамларга ҳамма жиддий қарайди ва сўзларини диққат билан тинглашади. Агар буни уддалай олмаётган бўлсангиз, хеч ҳам ташвишланманг. Гавдангизни тик тутиб, бошингиз кўтаринг ҳамда табассум қиллинг – ҳаммаси манашундан бошланади!
2. Дунёқарашингизни кенгайтиринг ва билимларингизни янада бойитинг. Китоблар, газеталар, интернетдаги турли мақолаларни ўқинг. Агар сиз ушбу маслаҳатга амал қилсангиз, сизда суҳбатдошингиз билан суҳбатлашишга ҳар доим мавзу топиладиган бўлади.
3. Ўзингизга хобби топинг. Масалан, футбол, теннис, баскетбол, коллексия, расм чизиш, ёга, рақсга тушиш каби. Агар сизнинг хоббингиз бўлса, бу ҳақида суҳбатдошингиз айтиб беришингиз мумкин.
4. Маслаҳатлар китобчасини ташкиллаштиринг. Қачон сиз яхши суҳбатдошга айланганингизда, дўстларингиз сизга маслаҳат сўраб келишлари табиий ҳолатга айланади. Уларга маслаҳат беришда ўша маслаҳатлар китобчангиздан фойдалансангиз бўлади. Бундай маслаҳатлар китобчасини ташкил қилиш учун бирор бир датфар ёки файллардан фойдаланишингиз мумкин, ўзингизга фойдали деб билган ҳар қандай маълумотингизни ўша ерда қолдирасиз.
5. Суҳбат давомида ҳазиллардан фойдаланинг. Ҳазил мутоуибага мойиллиги бор одам, ҳамма учун қизиқарли суҳбатдош бўла олади. Шуннинг учун суҳбатларингиз орасида ҳазиллардан фойдаланинг.
6. Худбин бўлманг. Суҳбат давомида фақат ўзи ҳақида гапирадиган одам – одатда суҳбатдошини сериктиради ёки жаҳлини чиқаради. Сиз, яхшиси, суҳбатдошингиздан ўзи ҳақида гапириб беришини сўранг, ўшанда суҳбатдошингиз сиз ҳақингизда яхши фикрга боради.
7. Сўз бойлигингизни оширинг. Нутқингизни равон қилинг, чиройли сўзларни танлаб гапиришни ўрганинг. Бундай чиройли гапириш суҳбатдошингизда сизга нисбатан қизиқиш уйғотади.
8. Муаммоингизни бошқаларга юкламанг. Ҳамма муаммоларингиз ўзингиз ҳал қилишга ўрганинг, агар қўлиздан келса, бошқаларга сиз ёрдам беринг.
9. Энг асосийси, бошқаларни диққатини тортиш учун танишларингиз ҳақида ғийбатлаша кўрманг. Бу фақат обрўйингизни тўкиши мукимкин, акс таъсир кўрсатади. Бу сизнинг обрўйингизга путур етказади, ҳамма сиздан ўзини об қўчишни бошлайди.

Манба: маслаҳат.уз

 

скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Комментариев пока еще нет. Вы можете стать первым!

Добавить комментарий!

Bizning yoshlar

Hozir saytimizda

DLE
Hozir saytda: 9
A'zo: 1
Mehmon: 8
Charlesbync

Biz "Facebook"da

Iqtiboslar

Qaysi to`garakka ovoz berasiz?

Fatal error: [] operator not supported for strings in /var/www/vhosts/namyom.uz/httpdocs/index.php on line 303