» » ВАТАН ТУЙҒУСИ ҚАЛБДА ИЛДИЗ ОТАДИ

ВАТАН ТУЙҒУСИ ҚАЛБДА ИЛДИЗ ОТАДИ

Написал admin
//
03 iyun 2016
//
//

ВАТАН ТУЙҒУСИ ҚАЛБДА ИЛДИЗ ОТАДИ

        Ватан — инсон учун бебаҳо бойлик. Ватаннинг борлиги одамга беқиёс куч-қудрат, ғайрат-шижоат бахш этади. Мен уйда ота-онамдан, бувим ва бувамдан, коллеждаги устозларимдан ҳамда мени ўраб турувчи зиёли инсонлардан Ватан ҳақида кўп гапларни эшитганман. Ватанпарвар инсонлар ҳақида филм ва спектакллар кўрганман, китоблар мутолаа қилганман. Она юрт ҳақида шеърлар ёд олганман, ўртоқларим билан қўшиқлар куйлаб, расмлар чизганман. Бу туйғу инсонларнинг қалбидан чуқур ўрин эгаллайди. Шунинг учун ҳам инсон борки, барчаси ўз ватанини севиб ардоқлайди, уни ҳеч қандай бойликка алишмайди. Унга нисбатан бирор-бир хавф туғиладиган бўлса, юртини ҳимоя қилиш учун курашга отланади.


        эътибор бериб қараганда, дунёдаги барча мард ва қаҳрамон инсонлар, аввало, Ватанни севгани учун қалбларида Ватан туйғуси жўш ургани учун ҳам ботирлик кўрсатиб, ном қозонганлар. Шу туйғу боис, кишилар Ватан ҳақида куйлайдилар, юртнинг тақдирига куюнадилар, унинг равнақидан қувонадилар. Демак, она юрт инсонни ўз бағрида вояга етказибгина қолмай, унга энг муқаддас туйғуларни, энг гўзал таассуротларни бағишлайди.


        Ватан туйғуси инсонларга умри давомида ҳамроҳ бўлади ва йиллар са­йин сайқалланиб боради. Унинг ўзи қанчалик бебаҳо бўлса, у билан боғлиқ туйғулар ҳам шунчалик бебаҳодир. Шунинг  учун ҳам, уларни ёш­ликдан тарбиялаб бориш, камолга етказиш катта аҳамиятга эга. Президентимиз таъбири билан айтганда, “Ватан туйғуси, Ватан тушунчаси биз учун саждагоҳдек муқаддас, саждагоҳдек пок ва улуғ бўлмоғи керак”.


        Ватанни билиш — дунёни билиш, ўзликни англаш, ҳар бир инсоннинг бутун башарият билан қанчалик боғлиқ, алоқадор эканини тушуниш йўли ҳам демакдир.

ВАТАН ТУЙҒУСИ ҚАЛБДА ИЛДИЗ ОТАДИ

 

ВАТАН ТУЙҒУСИ ҚАЛБДА ИЛДИЗ ОТАДИ

 

ВАТАН ТУЙҒУСИ ҚАЛБДА ИЛДИЗ ОТАДИ

 

 

скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Комментариев пока еще нет. Вы можете стать первым!

Добавить комментарий!

Bizning yoshlar

Hozir saytimizda

DLE
Hozir saytda: 13
A'zo: 3
Mehmon: 10
Charlesbync makar.1975n6Ma JacintoMccool30

Biz "Facebook"da

Iqtiboslar

Haqiqatni yomon ko'radigan odamlar uni dadil aytadiganlarni ham yomon ko'radilar. Felenon

Qaysi to`garakka ovoz berasiz?

Fatal error: [] operator not supported for strings in /var/www/vhosts/namyom.uz/httpdocs/index.php on line 303